O`qituvchi haqida

ALIMXANOVA NIGORA ALIMXANOVNA

ALIMXANOVA NIGORA ALIMXANOVNA

( Darajasiz - Unvonsiz )

Алимханова Нигора Алимхановна 1985 йил 29 октябрь куни Қашқадарё вилояти Шахрисабз шаҳрида туғилган. У 2007 йилда Қарши Давлат Университетининг Иқтисодиёт факультети молия йўналишини имтиёзли диплом билан тугатган. У 2007 йилда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг “Бухгалтерия ҳисоби (тармоқлар бўйича)” мутахассислиги бўйича магистратурасига қабул қилинди. 2009 йилда “Банклар ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш ва такомиллаштириш йўллари” мавзуидаги магистрлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди ва “Бухгалтерия ҳисоби (тармоқлар бўйича) магистри” даражасини олди. Магистратурада таҳсил олиш давомида Алимханова Нигора ўзини қатъий интизомли, изланувчан талаба сифатида кўрсатди ва илмий изланишларга жиддий салоҳияти борлиги маълум бўлди. Н.А.Алимханова ўзининг педагогик фаолияти давомида талабаларга корпоратив молия, бизнес молияси, давлат молияси, хорижий инвестициялар, солиқлар ва солиққа тортиш фанларидан ўқитишнинг илғор технологиялари, усулларини қўллаган ҳолда маъруза ва амалий машғулотларни ўтиб келмоқда. Бундан ташқари Н.Алимханованинг илмий изланишларининг натижа ва хулосалари Республика ва хорижий журналларда, илмий-амалий анжуман тўпламларида мақола ва тезислар кўринишида чоп этилган. Жамоамизда ўз устида муттасил ишлайдиган, изланувчан ўқитувчи ва яхши ташкилотчи, ўз вазифасига ўта масъулият билан ёндашадиган педагог сифатида институт, факультет ҳамда кафедра профессор-ўқитувчилари ўртасида алоҳида ҳурмат-эътиборга сазовор бўлди.

Raqamlarda

Kuzatuvchilar soni

Fanlar soni

Maqolalar soni

O`quv qo`llanmalar soni

Fanlar