O`qituvchi haqida

RAVSHANOV ABDISALOM DUSIYOROVICH
( Fan nomzodi, PhD - Dotsent )
Мен Равшанов Абдисалом Дусиёрович 1972 йил 26-майда туғилган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. Оилали, 3-нафар фарзанди бор Равшанов Абдисалом Дусиёрович 1994-1999 йилларда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг “Иқтисодиёт” факультетини тугатган. 2015 йилдан ҳозирги кунга қадар мазкур институтнинг “Иқтисодиёт” факультети “Инновацион иқтисодиёт” кафедраси доценти лавозимида ишлаб келмоқда. А.Д.Равшанов 2012 йилдан буён иқтисод фанлари номзоди, хорижий давлатларда берилган фалсафа доктори (Ph.D). Диссертацияни 2012 йилда Тошкент Молия институти ҳузуридаги Д.067.60.01 рақамли Бирлашган ихтисослашган Кенгашда “Фермер хўжаликлари рақобатбардошлигини оширишнинг асосий йўналишлари” мавзусида 08.00.04 – “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” ихтисослиги бўйича ҳимоя қилган. А.Д.Равшанов ҳозирги кунда “Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” мавзусида докторлик диссертацияси устида илмий- тадқиқот иши олиб бормоқда. Кафедрада ўзига бириктирилган “Стартап технологиялар”, “Соҳа иқтисодиёти ва менежменти”, “Геодезия, картографияда ишлаб чиқаришни режалаштириш, ташкил қилиш ва боқариш”, “Индустриал ташкилот”, “Иқтисодий хавфсизлик” фанларидан бакалавр ва магистратура талабаларига ўқув машғулотларини олиб бориш билан бирга, мазкур фанлардан ўқув-услубий қўлланма ва кўрсатмалар тайёрлаб, уни талабаларга тақдим этиб келмоқда. Педогогик фаолияти давомида замонавий ўқитиш усулларидан, замонавий педагогик ва ахборот коммуникация технологияларидан ҳамда мультимедия таълим ресурсларидан кенг фойдаланиб келмоқда. У ўз касбини пухта эгаллаган юксак маҳоратли педагог. Институт жамоаси ўртасида ҳурмат-эътиборга эга. Ўз устида ишлайдиган ва ўзига юклатилган барча ишларни ўз вақтида бажарадиган масъулиятли ходим. А.Д.Равшанов ўз устида мунтазам ишлаб, халқаро, республика, вилоят ва институтда ўтказиладиган илмий анжуманларда фаол иштирок этиб келмоқда. Унинг ҳозирги кунга қадар 2 та “Фермер хўжаликлари рақобатбардошлигини оширишнинг асосий йўналишлари” ва “Қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш” номли монографиялари, 4 та “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти”, “Инновацион иқтисодиёт”, “Геодезия картография менежменти ва иқтисодиёти” ва “Соҳа иқтисодиёти ва менежменти” номли дарсликлариги 42 та услубий ишлари ҳамда 60 та илмий мақолалари босмадан чиқарилган бўлиб, шундан 46 та илмий мақоласи диссертация ҳимоясидан кейин чоп этилган
Raqamlarda
Kuzatuvchilar soni
Fanlar soni
Maqolalar soni
O`quv qo`llanmalar soni
Fanlar
Nomi | Turi |
---|---|
Геодезия, картография менежменти ва иқтисодиёти | Fan bo`yicha darslik |
“Geodeziya va kartografiyada ishlab chiqarishni rejalashtirish, tashkil qilish, boshqarish va uning iqtisodiyoti” | Fan bo`yicha uslubiy ko`rsatma |
QISHLOQ XO'JALIGI IQTISODIYOTI | Fan bo`yicha darslik |
Nomi | Turi |
---|---|
Стартап технологиялар | Fan bo`yicha uslubiy ko`rsatma |
Innovatsion iqtisodiyot | Fan bo`yicha darslik |
RAQAMLI IQTISODIYOT | Fan bo`yicha darslik |