SHODIYEV ABBOS NE’MAT O‘G‘LI
( Fan doktori, DSc - Dotsent )
Шодиев Аббос Неъмат ўғли 31.12.1991 йил Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида туғилган.
“Шуҳрат” медали соҳиби.
Умумий меҳнат стажи 5 йил, 2021-йилдан буён Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти “Кончилик иши” кафедраси мудири лавозимида фаолият кўрсатмоқда. Бир вақтнинг ўзида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва Фан жамоатчилик кенгаши аъзоси ҳам ҳисобланади.
А.Шодиев 2020-йили “Молибден саноати ташландиқ эритмаларидан молибден, рангли ва нодир металларни ажратиб олиш технологиясини тадқиқ қилиш ва яратиш” мавзусида илмий ишини муваффақиятли якунлаб, техника фанлари бўйича фалсафа доктори 2020 йилда 30-сентябрь ОАК хаьйат қарори асосида техника фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олди.
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти Ўзбекистон кон-металлургия мажмуининг устувор ривожланишини таъминлаш ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳамда қайта ишлаш саноати учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаб бераётган республикада ўз йўналиши бўйича етакчи ўринни эгаллаб келаётган олий таълим муассасасидир.
А.Шодиевнинг муаллифлигида “Фойдали қазилмаларни бойитиш жараёнлари” (2019-йил), “Нодир металлар металлургияси” номли ўқув қўлланмалари (2020-йил), “Фойдали қазилмаларни бойитиш жараёнлари” номли дарслик (2021-йил), “Гравитация усулида бойитиш” номли ўқув қўлланма (2022-йил), “Ноёб ва радиоактив металларни қайта ишлаш” номли дарслик (2022-йил), Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан нашр этишга гувоҳнома берилди. 2 та патент муаллифи, 2 та монография, 60 дан ортиқ илмий мақолалари республика ва халқаро журналларда, шунингдек конференция материалларида чоп этилган. Ҳозирги кунда А.Шодиев 2 нафар PhD ҳамда 5 нафар магистрлар шогирдлари билан илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда.
А.Шодиев ўқитишнинг замонавий педагогик технологияларини миллий ғоя тамойиллари билан уйғун боғлаган ҳолда талабаларга сабоқ беради.
А.Шодиев Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти бошланғич ташкилоти ташаббуси билан 2018-йил 1-май куни ўтказилган Ёшлар Саммитида диплом,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти бошланғич ташкилоти ташаббуси билан 2018-йил 21-22-май кунлари ўтказилган Ёшлар Саммитида ҳам диплом билан тақдирланган.
А.Шодиев илмий раҳбари т.ф.д., профессор А.С. Хасанов раҳбарлигида 2022-йили “Куйдирилган молибден таркибли маҳсулотни сода-сорбцион усулида комплекс қайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш” мавзусида илмий ишини муваффақиятли якунлаб, техника фанлари доктори 2022 йилда 30-сентябрь ОАК хаьйат қарори асосида техника фанлари доктори илмий даражасини олган энг ёш фан докторларидан бири бўлди.
А.Шодиев Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев “Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги 2021-йил 29-июндаги фармонига биноан “Шуҳрат” медали билан мукофотланган.
А.Шодиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 8-ноябрдаги фармонига биноан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги" эсдалик коʻкрак нишони билан мукофотланган.
А.Шодиев янгиликка интилувчан, фидойи, камтарин педагог сифатида талаба-ёшлар қалбига она юртга муҳаббат, билимга ташналик, катталарга ҳурмат, очиқ кўнгиллик ва ўзаро ёрдам туйғусини сингдиришга ҳаракат қилади. У ҳаётга, жамиятга теран нигоҳ билан қарай оладиган, шунинг баробарида институт меҳнат жамоаси ҳурмати ва эътиборини қозона олган ёш мутахассислардан ҳисобланади.