O`qituvchi haqida

BERDIYEV QAHRAMON HAKIMOVICH

BERDIYEV QAHRAMON HAKIMOVICH

( Fan nomzodi, PhD - Unvonsiz )

1987 йил 15 сентябрда Қашқадарё вилоят Касби тумани Фазли қишлоғида туғилган. Миллати тожик, маълумоти олий. Оилали, уч нафар фарзанди бор. 2006-2010 йилларда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” таълим йўналишида бакалавр, 2010-2012 йилда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтини “Аудит” магистратура мутахассислиги дипломини олган. У меҳнат фаолиятини 2011-2011 йилларда Ўзбекистон Либерал-Демократик партяси Самарқанд вилоят кенгаши “Ёшлар билан ишлаш бўлим мудири”, 2011-2012 йилларда ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят кенгаши маъмурий-хўжалик ишлари бўлим мудири, 2012-2013 йилларда Ўзбекистон Либерал-Демократик партяси Самарқанд вилоят кенгаши ғазначиси, 2013-2014 йилларда Ўзбекистон Либерал-Демократик партяси Самарқанд вилоят кенгаши бош ҳисобчиси, 2014-2016 йилларда Ўзбекистон Либерал-Демократик партяси Қашқадарё вилоят кенгаши бош ҳисобчиси, 2016-2020 йилларда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти “Ишлаб чиқаришда бухгалтерия ҳисоби” кафедраси ассистенти, 2020-2021 йилларда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси ассистенти, 2021-2022 йиллларда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси катта ўқитувчиси, ҳозирги кунда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси доценти лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. У 2023 йıл 26-январда Тошкент молия институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.И.17.01 рақамли илмий кенгашида 08.00.08 - “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Хусусий капиталнинг бухгалтерия ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш” мавзусидаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертасиясини муваффаққиятли ҳимоя қилган. Илмий изланишлари асосида халқаро ва республика конференция ва илмий журналларида 22 дан зиёд илмий мақолалар, 1 та монография ва 12 дан зиёд услубий ишларни чоп эттирган. Ҳозирда “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” бўйича докторлик диссертацияси (DSc) устида илмий изланишлар олиб бормоқда.

Raqamlarda

Kuzatuvchilar soni

Fanlar soni

Maqolalar soni

O`quv qo`llanmalar soni