O`qituvchi haqida

TURSUNOV IMOMNAZAR EGAMBERDIYEVICH

TURSUNOV IMOMNAZAR EGAMBERDIYEVICH

( Fan nomzodi, PhD - Professor )

Турсунов Имомназар Эгамбердиевич 5 ноябрь 1964 йилда Қашқадарё вилояти Касби туманидаги Қамаши қишлоғида зиёлилар оиласида туғилган, миллати тожик.Оиладаги фарзандларнинг тўнғичи. 1978 йилмактаб даврида ўқувчилар орасида ўзининг билими, зукколиги ва аъло хулқи билан намуна бўлганлиги учун халқаро ”Артек” болалар лагерида дам олишга сазавор бўлган. 1979 йилда Тошкент шаҳридаги Республика ёш физиклар ва математиклар мактаб интернатига ўқишга кириб мактабниимтиёзли тамомлагач, 1982 йилда Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент политехника институтига ўқишга кирган. 1983-1985 йиллари йигитлик бурчини адо этиш мақсадида Ленинград ҳарбий округига қарашли Ленинград ва Петразаводск шаҳарларидаги ҳарбий қисмларда хизмат қилган.1988 йилда Туркманистоннинг Қизил Арват шаҳридаги ҳарбий тайёргарликдан сўнг лейтенант унвонини олган. 1989 йилда институтни тугатиб, инженер гидротехник мутахассислиги бўйича Қарши шаҳридаги “Қаршикоопстрой” қурилиш лойиҳа бирлашмасида инженер сифатида меҳнат фаолиятини бошлади. Турсунов Имомназар Эгамбердиевич 1990 йилдан бошлаб олий таълим муассасаларида иш фаолияти давомида институтнинг катта лаборанти вазифасидан бугунги кунда"Ишлаб чиқариш менежменти" кафедраси мудири лавозимидафаолият кўрсатмоқда. 1997-1999 йиллари Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Иқтисодиёт институтидамустақил илмий тадқиқотчисифатида илмий иши натижаларига кўра 1999 йилда “Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг минтақавий муаммолари” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2000-2001 йиллариҚарши мухандислик-иқтисодиёт институти қошидаги бизнес мактаби директори, 2003-2004 йиллари ушбу институт қошидаги “Деҳқон ва фермер хўжаликлари раҳбарларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш” марказ директорилавозимларида фаолият кўрсатган. 2001-2008 йиллариҚарши мухандислик-иқтисодиёт институтининг «Иқтисодиёт ва менежмент» кафедрасида доценти ва2008-2011 йиллари"Менежмент" кафедраси мудири лавозимларида фаолият кўрсатган.2011-2015 йиллар мобайнида Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти молия ва иқтисод ишлари бўйича проректори лавозимида фаолият кўрсатган. И.Э.Турсунов олий таълим муассасасидаги фаолияти даврида асосий эътиборини ёшларга ўзининг билим ва тажрибаларини ўргатиш, уларни етук мутахассис қилиб тарбиялаш билан биргаликда кафедра фаолиятини самарали ташкил этилиши,институтда ва шаҳарда бириктирилган ҳудудларда олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳамда тозаликни сақлаш ишларини доимо назоратда тутиш, ўқув бино ва аудиторияларини сақланиш ҳолати ва уларнинг замонавий жиҳозлар, қурилмалар, махсус техник воситалар, жумладан компьютерлаштирилган жиҳозлар билан таъминланганлик даражасига эътибор қаратиш,кафедранинг моддий техника таъминотива уни мустахкамлашда хомийларни жалб қилиш,шунингдек, бюджетдан ташқари тадбиркорлик асосида ишлаб топилган маблағларини жалб қилишкаби масалаларга қаратиб келди. И.Э.Турсунов 150 дан ортиқ илмий мақола ва рисолалар муаллифи, унинг қатор илмий мақолалари АҚШ, Австрия, Германия, Чехия, БАА, Азарбайжон, Россия, Украина давлатларида ва республикамизнинг нуфузли илмий журналларида чоп этилган. Шунингдек, 10 та ўқув-услубий мажмуа, қўлланма ва кўрсатмалар, 2 та монография ва 1та ўқув қўлланма чоп эттирган. Ушбу ўқув қўлланма“Бизнес ва тадбиркорлик асослари” фанидан тайёрланиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Мувофиқлаштирувчи Кенгаши томонидан касб ҳунар коллежи талабалари учун тавсия этилган. Ўзининг касбий маҳоратини ошириб боришга алоҳида эътибор беради.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси гранти совриндори сифатида 2010 йил декабр ойида Россия Федерациясининг М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетида ўқув–илмий стажировкада бўлган. “Миллий иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инновацион тадбиркорликни ривожлантиришнинг минтақавий муаммолари” мавзусидаги докторлик диссертацияси устида иш олиб бормоқда. Турсунов Имомназар Эгамбердиевич институт ва вилоят жамоатчилик ишларида фаол иштирок учун вилоят, шаҳар хокимлиги ва ректорат томонидан ташаккурномалар, фахрий ёрлиқлар билантақдирланган. Ушбу хислатлари туфайли жамоа ва талабаларўртасида ўзининг илмий салоҳияти ва тиришқоқлиги билан алоҳида ҳурматга сазовор бўлиб келмоқда.Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ва маҳаллий хокимиятнинг топшириқларига кўра бир неча олий таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлари иш фаолиятида иштирок этган. И.Э.Турсунов оилалик, 3та фарзанднинг отаси ва набираларинг севикли бобоси, юзлаб шогирдларнинг устозидир.

Raqamlarda

Kuzatuvchilar soni

Fanlar soni

Maqolalar soni

O`quv qo`llanmalar soni

Fanlar

Fan DasturIshchi Dastur
Nomi Turi
Taqqoslama menejment Fan bo`yicha o`quv qo`llanma

Nomi Turi

Nomi Turi

Nomi Turi

Nomi Turi

Nomi Turi

Nomi Turi

Nomi Turi

Nomi Turi

Nomi Turi

Nomi Turi

Maqolalar

Nomi
Статьи в Академии Феномен рыночного хозяйства: от истоков до наших дней НЕ Бондаренко, МВ Дубовик, ЛГ Чередниченко… - 2016
Статьи в Академии Перспективы развития цифровой экономики в Узбекистане ОШ Базаров, ИЭ Турсунов - Феномен рыночного хозяйства: от истоков до наших …, 2020
Статьи в Академии Prospects for the development of fruit and vegetable enterprises KA Bobokulovich, AM Yulchiyena - JournalNX, 2020
Статьи в Академии Феномен рыночного хозяйства: проблема трансформации. Историко-экономический анализ бизнеса инноваций ВА Сидоров, ЯС Ядгаров, ВВ Чапля, ИН Абанина… - 2018
Статьи в Академии Инновационные подходы развития предпринимательства ИЭ Турсунов, АБ Курбанов - International Journal of Innovative Technologies in …, 2018
Статьи в Академии Application of Mathematical Theory Games When Decision on the Creation Small Business in the Agricultural Industry Republic of Uzbekistan I TURSUNOV, B YANGIBOYEV, A BABADJANOV… - Solid State Technology, 2020
Статьи в Академии Развитие виртуального предпринимательства на основе цифровой экономики ИЭ Турсунов, ДО Рахимова - Economics, 2021