O`qituvchi haqida

TOSHTEMIROV SANJAR JUMANIYAZOVICH
( Fan nomzodi, PhD - Dotsent )
Тоштемиров Санжар Жуманиязович 1986 йил Қашқадарё вилояти Касби туманида туғилган. 2009 йилда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 5140900-Касб таълими (5630100-Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш) таълим йўналишини ва 2011 йилда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 5А630111 – “Касб ҳунар фанларини ўқитиш методикаси” (Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш) мутахассислиги бўйича тамомлаган. С.Тоштемиров қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш соҳасида 100 дан ортиқ илмий-услубий ишлар, шу жумладан, 18 та хорижий ва 12 та Республика миқёсидаги журналларда, 32 та республика ва 9 та халқаро конференцияларда илмий мақола, 5 та ҳаммуаллифда патент, 5 та маъруза матни ва 12 та услубий қўлланма, 1 та ўқув қўлланма, 5 та ДГУ ва 5 та Skopus базаларида индексацияланган мақолалар муаллифи. С.Тоштемиров қатор йиллар давомида “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар” Республика ярмаркаларида мунтазам равишда янги инновацион ғоялар билан қатнашиб келган ва бир қатор шартномалар тузган. С.Тоштемиров 2020 йил “Пахта далаларини пуштага экиш учун тайёрлаш технологияси ва агрегатини ишлаб чиқиш” мавзусида илмий-тадқиқот ишини мкваффақиятли ҳимоя қилган. С.Тоштемиров илмий раҳбари Ф.Маматов билан ҳаммуаллифликда олинган 2 та патент амалиётга тадбиқ этилган. С.Тоштемиров раҳбарлигида 2018 йил “Қишлоқ хўжалик машиналари” фан олимпиадасида Республика босқичида 2-ўринни эгаллади. С.Тоштемиров меҳнат фаолияти давомида бир қатор танловларда иштирок этган. Жумладан, 2012 йил Республика “Инновацион лойиҳалар” кўрик танловида иштирок этиб “Инновацион лойиҳалар-2012” танлови ғолиби, 2014 йилда “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови Республика босқичида “Энг заковатли ёш олим” номинацияси бўйича танлов ғолиби бўлди. 2014 йилда “Ёшларнинг инновацион ғоялари” Республика кўрик танловида иштирок этиб, 2014 йил Ёш олимлар ва талабаларнинг “ХХI аср-интеллектуал авлод асри” шиори остида ўтказилган илмий-амалий анжуманнинг “Техника” фанлари йўналиши бўйича қатнашиб, 1-даражали диплом билан тақдирланган. С.Тоштемиров Республика “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар” ярмаркасида ҳам бир неча бор қатшашиб, VI Республика “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар” ярмаркаси доирасида ўтказилган ёш олимларнинг “Энг яхши инновацион ғоя” танловида ўз маърузаси билан иштирок этиб “Энг яхши маъруза” номинацияси бўйича тақдирланган. Илмий-тадқиқот фаолияти бўйича 1 та ишланма Қашқадарё вилояти, Касби тумани фермер хўжаликларида жорий қилинган. С.Ж.Тоштемиров илмий, педагогик фаолияти давомида давлат илмий-техник дастурлари доирасида 1 та амалий лойиҳа, 1 та инновацион лойиҳада кичик илмий ходим ва катта илмий ходим лавозимларида фаолият олиб борган. 2016 йил “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” танловида иштирок этиб “Мутахассислиги бўйича энг яхши педагог” номинацияси (қишлоқ хўжалик техникаси) таълим соҳаси бўйича 1-ўринни эгаллаб, фахрий диплом билан тақдирланган. 2018 йил 05.07.01-“Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ихтисослиги бўйича доцент илмий унвонини олган. 2022 йил Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси томонидан ўтказилган “Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари” илмий-инновацион ишланмалар республика танлови ғолиби бўлди.
Raqamlarda
Kuzatuvchilar soni
Fanlar soni
Maqolalar soni
O`quv qo`llanmalar soni