Maqolalar
Nomi |
---|
( Darajasiz - Unvonsiz )
Мен 1973 йил 7 июлда Қашқадарё вилояти, Қарши шахрида зиёлийлар оиласида туғилганман. 1996 йилда Қарши мухандислик иқтисодиёт институтини тамомлаганман. Биринчи мехнат фаолиятимни 1990-1991 йиллар давомида Қарши шахридаги “Ўзқишлоқхўжаликлойиха” институти Қарши филиалининг Хужжатлаштириш бюроси бўлимида лаборант вазифасида ишлашдан бошлаганман. 1991 йилда Қарши Мухандислик иқтисодиёт институтига ўқишга кириб, 1996 йилда мазкур институтнинг Гидромелиорация мутахассислиги бўйича тўлиқ курсини тугатганман. 1996 йилда собиқ Қашқадарё вилояти Табиатни мухофаза килиш қўмитасининг Ер ости бойликларини муҳофаза қилиш вилоят инспекциясига етакчи мутахассис лавозимида, 2003 йилдан 2004 йилгача Қашқадарё вилояти Табиатни мухофаза килиш қўмитасининг Махаллий жамғарма бўлими бошлиғи, 2004 йилдан 2008 йилгача Қашқадарё вилояти Табиатни мухофаза килиш қўмитасининг Сув манбаларини муҳофаза қилиш ва ундан унумли фойдаланиш вилоят инспекцияси етакчи мутахассиси, 2008-2011 йиллар давомида Қашқадарё вилояти Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Давлат экологик экспертиза бўлими етакчи мутахассиси, 2011-2015 йиллар давомида Қашқадарё вилояти Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси ўринбосари, шу билан биргаликда 2011 йилда Қашқадарё вилояти Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи, 2015-2016 йиллар давомида Қашқадарё вилояти Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Махсус қисм ходими, 2016-2017 йиллар давомида Қашқадарё вилояти Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти ва уни ташкил этиш бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелда имзоланган “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5024-сонли Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси этиб қайта ташкил этилганлиги муносабати билан 2017 йил 3 июлдан 2023 йил 10 апрелгача Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Йиғма ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи, 2023 йил 10 апрелдан бошлаб Қашқадарё вилояти Табиат ресурслари бошқармасининг Йиғма ахборот-таҳлил шўъбаси бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқдаман.
Kuzatuvchilar soni
Fanlar soni
Maqolalar soni
O`quv qo`llanmalar soni
Nomi |
---|