O`qituvchi haqida

MAXMONOV UKTAM ASHIROVICH

MAXMONOV UKTAM ASHIROVICH

( Darajasiz - Dotsent )

Мен, Махмонов Уктам Аширович, 1972 йил 19 октябрда Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Айритом қишлоғида тўғилганман. 1979-1989 йилларда Чироқчи туманидаги 131-сонли мактабни битирганман. 1989-1995 йилларда Қарши давлат университетида ўқиб, “Умумтехника фанлари ўқитувчиси” ихтисослигини тамомлаганман. Меҳнат фаолиятимни 1995 йилда Чироқчи туманидаги 131-сонли мактабда физика фани ўқитувчилигидан бошлаганман. 2000 йил феврал ойидан Қарши давлат университетининг “Астрономия ва физика ўқитиш методикаси” кафедрасига катта лаборант бўлиб ишга кирдим. 2002 йилда кафедра ўқитувчиси лавозимига ўтказилдим ва 2005 йилнинг ноябрь ойига қадар фаолият юритдим. 2005 йил ноябр ойидан бошлаб Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг “Умумтехника фанлари” кафедрасига ассистент лавозимига ишга қабул қилиндим. 2008-2012 йилларда ушбу кафедрада катта ўқитувчиси лавозимида фаолият юритдим ва талабаларга “Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш” ва “Ўзаро алмашинувчанлик, стандартлаштириш ва техникавий ўлчовлар” фанидан дарс бердим. 2012-2015 йилларда ҚарМИИ “Умумтехника фанларини ўқитиш методикаси” кафедрасида ва 2015-2020 йилларда эса “Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш” кафедрасида катта ўқитувчи лавозимида фаолият юритиб, техникавий таълим йўналишлари талабаларига “Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш”, “Стандартлаштириш, метрология ва сифатни бошқариш” фанларидан дарс бердим. 2020-2021 ўқув йилида “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти”нинг Қарши филиалига катта ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилиндим ва 2022 йилнинг сентябрига қадар ушбу институтда талабаларга “Метрология, стандартлаштириш ва сертификациялаш” фанидан таълим бердим. 2022 йил сентябридан бошлаб Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг “Физика ва электроника” кафедрасига доцент вазифасини бажарувчи лавозимига ишга қабул қилиндим. Ҳозирги пайтда ушбу кафедрада 60711300 – Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти (тармоқлар бўйича) бакалавриат таълим йўналиши талабаларига “Маҳсулот сифати назорати”, “Ҳужжатларнинг экспертизаси”, “Метрология асослари” каби мутахассислик фанларидан дарс бериб келяпман. Шу пайтга қадар олиб борган педагогик фаолиятим мобайнида 2 та дарслик, 7 та ўқув қўлланма, 3 та муаллифлик гувоҳномаси, кўплаб ўқув-услубий адабиётлар, 50 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар чоп эттирганман.

Raqamlarda

Kuzatuvchilar soni

Fanlar soni

Maqolalar soni

O`quv qo`llanmalar soni

Fanlar

Nomi Turi

Nomi Turi

Nomi Turi

Nomi Turi

Nomi Turi