O`qituvchi haqida

RAXIMOV TULKIN UKTAMOVICH

RAXIMOV TULKIN UKTAMOVICH

( Fan nomzodi, PhD - Unvonsiz )

Умумий меҳнат стажи 39 йил. Мазкур вазифада 2013 йилдан ишламоқда. 1967 йилда Қашқадарё вилояти Қарши туманида зиёлилар оиласида таваллуд топган. Т. Рахимовнинг умумий меҳнат фаолияти 39 йил. Шундан 30 йил Қарши давлат университетида турли лавозимларда: ўқитувчи, катта ўқитувчи, Агрокимё ва экология кафедрасининг мудири, доцент в.б., 2015 йилдан агрокимё ва экология кафедрасининг доцент в.б. лавозимида ишлаб келмокда. Ихтисослиги бўйича ботаник, биология фанлари номзоди (03.00.16-экология). 1994 йилда илмий тадқиқот ишлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълими Вазирлиги тамонидан ўтказилган танловда қиммат баҳо совға ва I-даражали диплом билан тақдирланган. 2011 йилда “Мустақилликнинг 20 йиллиги”кўкрак нишонлари билан тақдирланган. 2011 йилда Қашқадарё вилояти хокими, 2015 йилда ЎзР Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг Қашқадарё вилояти экологик ҳолатини яхшилаш ва илмий изланишларидаги ютуқларини инобатга олган ҳолда Фахрий Ёрлиқлар билан тақдирланган. Т.Рахимов бир неча йиллар давомида университет Илмий кенгаши ва ҳозиргача Ўзбекитсон Экологик харакати Ижроия Қумитаси аъзоси сифатида Республикамизни экологик барқарор ривожланиш бўйича ўз хиссасини қўшиб келмоқда. Республикамизнинг долзарб биоэкологик муаммоларини ўргана бориб, 75 дан ортиқ илмий, методик ва оммабоп ишлар эълон қилди. Булар 1 та китоб-альбом, 2 та методик қўлланма, 18 та методик тавсиялар ҳамда қатор илмий ва оммабоп мақолалардан ўзбек, рус, инглиз тилларида нашр этилган. Ўзбекистон мустақиллигининг илк йилларидан бошлаб худудимиздаги мавжуд биоэкологик муаммоларини ёритиш ва ечишда илмий изланишлар олиб бормоқда. Олимнинг экологик мониторинг бўйича тадқиқот натижалари атроф-муҳитни муҳофаза қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда. У экологик ва табиатни муҳофаза қилиш борасидаги тадқиқотлари асосида атроф-муҳит муҳофазаси ва қишлоқ хўжалиги олдида турган муаммоларга ечим топиш билан илмий жамоатчилик ўртасида катта эътибор қозонган. У 2014-2017 йилларда Қарши ДУ ҳамда Нижний Новгород ДУ ҳалқаро шартномаси асосида Россиялик биоэколог олимлари хамкорлигида «Қашқадарё вилояти худудининг биоэкологик мониторинги» йўналиши бўйича экспедициясига раҳбарлик қилиб келган. 2010-2017 йиллар мобайнида Вилоят табиатни муҳофаза қилиш вилоят қўмитаси ҳамкорлигида ЎзР ВМ қорига асосан вилоят Экологик мониторинг дастурини бажариб борасида 24,5 млн. сўмлик хўжалик шартномага раҳбарик қилиб келмоқда. Унинг ўсимликлар мониторинги ва органик чиқиндиларни биологик парчаланиш борасидаги чуқур фундаментал тадқиқотлари натижаси ўзбек экологлар мактаби миқёсида эътирофга сазовор бўлган. Уларниниг натижалари 2010, 2011 ва 2016 йилларда Республикамизда ўтказилган IV, IV, IX ва X “Инновацион ғоялар” ярмаркасида экологияга оид ғоялари билан иштирок этган ва дастлабки шартномаларни тузишга эришган. 2011-2017 йиллар мобайнида Рахимов Тулқин томонидан атроф-муҳит муҳофазаси йўналиши бўйича вилоят ва республика оммавий ахборот воситаларида илмий-амалий, услубий ва илмий-оммабоп тадбирлари билан қатнашиб, таклиф, мунозара ва таҳлиллар йўли билан вилоятимиз экологик ҳолатини ёритиб келмоқда. Вилоят миқёсида, айниқса ёшлар орасида «Экологик маданиятни шакллантириш – давр талаби», «Табиатни асраш – келажакни асраш», «Биз обод юрт ва тоза муҳит тарафдори» каби 20дан зиёд мавзуларда тадбирини ўтказиб келмоқда. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури таълим-тарбия олдига қўйган талабларни изчил амалга ошириш борасида ҳам Т. Рахимов алоҳида жонбозлик кўрсатмоқда. Айниқса таълим жараёнида илғор инновацион педагогик технологиялардан кенг фойдаланиши талабаларни экологик билим ва кўникмаларини шакиллиантиришда интерфаол усуллардан фойдаланишда кенг қўллаб келмоқда. 2018-2023 йиллар мобайнида 2 хўжалик шарнома раҳбари (Муборак газни қайта ишлаш заводи “МГҚИЗ атрофи биохилмахиллиги инвентаризацияси”2019 й, 2020 й Дехқонобод калий заводи “Дехқонобод калий заводи Мустақиллик боғининг биоэкологик ҳолатини аниқлаш”) сифатида иш бажарган. 2020-2023 йиллар мобайнида 2та ҳалқаро грантларда иштирок этган (Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ҳамда “Global Resear&Consulting” МЧЖ томонидан «Яшил Ўзбекистонни тиклаш» мавзусидага ҳалқаро грант лойиҳаси, WWF01380/9e070711/GLO лойиҳа ижрочиси “Талимаржан сув омборида Табиатни фойдаланувчилар ва табиатни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда глобал хавф остида бўлган турларни мониторинг қилиш ва муҳофаза қилиш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш”) У иқтидорли талабалар билан индивидуал ишлашга алоҳида эътибор қаратиб, устоз-шогирд мактабини яратди.. Натижада унинг раҳбарлигида таҳсил кўрган талабалар Республика илми-амалий конференциялар, “Ёш олимилар” курик танлови “Республика IX инновацион ғоялар” ярмаркасида ўз Унинг раҳбарлигида экология соҳаси бўйича 10 магистрлик ва 50 да ортиқ бакалаврлик ишлари тайёрланган ва 3 номзодлик диссертацияларига расмий оппонентлик қилган. Ибратли оила бошлиғи. Т.Рахимов Республика ва вилоят ижтимоий, сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб келадиган кўп қиррали олим, моҳир педагог, жонкуяр устоз, талабчан, ташкилотчи, тадбиркорлиги ва меҳрибонлиги билан жамоа, халқ орасида ҳурмат ва юксак маданиятли инсон сифатида эл-юрт ҳурматини қозонган.

Raqamlarda

Kuzatuvchilar soni

Fanlar soni

Maqolalar soni

O`quv qo`llanmalar soni

Fanlar

Maqolalar

Nomi
Фитоиндикации в оценке загрязнения промышленных зон
Российско-узбекская энтомологическая экспедиция 2014 года в аридные районы Узбекистана
Влияние сернистого ангидрида на листовую пластинку некоторых пород деревьев
Фитоиндикация в оценке загрязнения окружающей среды
МАТЕРИАЛЫ К ПОЗНАНИЮ ЖУКОВ-ЧЕРНОТЕЛОК (COLEOPTERA: TENEBRIONIDAE) УЗБЕКИСТАНА
Оценка экологического состояние промышленных зон юга Узбекистана по асимметрии листьев вяза приземистого
Влияние выбросов газоперерабатывающих предприятий на изменение интенсивности фотосинтеза некоторых древесных пород
Биомониторинг исследования промышленных объектов на листовой пластинке некоторых озеленяемых пород
[HTML] с сайта cyberleninka.ru КРАТКИЙ ИТОГ ГЕОБОТАНИЧЕСКИХ ИССЛЕДОВАНИИ АРЧОВНИКОВ КАШКАДАРЬИ
ПЕРВИЧНЫЕ РЕЗУЛЬТАТЫ КОМПЛЕКСНОГО ИЗУЧЕНИЯ СОСТОЯНИЯ МЕСТООБИТАНИЙ КРЕЧЁТКИ (CHETTUSIA GREGARIA) НА ВОДОХРАНИЛИЩЕ ТАЛИМАРЖАН
ОЦЕНКА ЗАГРЯЗНЕНИЯ ОКРУЖАЮЩЕЙ СРЕДЫ С ПОМОЩЬЮ ИНДИКАЦИИ ПОРОД ДЕРЕВЬЯ