O`qituvchi haqida

YULDOSHEVA SHAHRIBONU ANVAR QIZI
( Darajasiz - Unvonsiz )
Мен – Юлдошева Шаҳрибону Анвар қизи, 1992 йил 20 апрелда Қашқадарё вилояти Косон туманида зиёли оиласида туғилганман. Миллатим – ўзбек. Ўзбекистон Республикаси фуқаросиман. Маълумотим олий. 2012 йилда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти “Иқтисодиёт” факультети иқтисодиёт таълим йўналишининг бакалавриатини имтиёзли диплом билан тугатдим. 2014 йилда “Ижтимоий соҳа иқтисодиёти” (Иқтисодиёт) мутахассислиги бўйича магистратурани ҳам имтиёзли тугатдим. Диплом номерларим: бакалавр (B № 049354), магистр (M № 079403). Отам – Файзиев Анвар Юлдошевич, 1965 йилда Қашқадарё вилояти Косон тумани Гувалак қишлоғида туғилган. Қашқадарё технологик транспорт акциядорлик жамияти бош муҳандиси лавозимида ишлайди. Яшаш манзили: Қарши шаҳри Отчопар маҳалласи Ал-Мотрудий кўчаси 8-уй. Онам – Файзиева Ширин Шодмоновна, 1966 йилда Қашқадарё вилояти Косон тумани Гувалак қишлоғида туғилган. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти инновацион иқтисодиёт кафедраси доценти, и.ф.н. Яшаш манзили: Қарши шаҳри Отчопар маҳалласи Ал-Мотрудий кўчаси 8-уй. Акам – Юлдошев Фаррух Анварович, 1989 йилда Қашқадарё вилояти Косон тумани Гувалак қишлоғида туғилган. Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани прокурори. Яшаш манзили: Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Амир Темур маҳалласи Жасорат кўчаси 44-уй. Турмуш ўртоғим – Гофуров Уктам Абдурасулович, 1986 йилда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида туғилган. АТ Халқ банки Ғузор тумани филиали Кредит бўлим бошлиғи. Яшаш манзили: Қарши тумани Чоргумбаз қишлоғи Янги ҳаёт кўчаси 16-уй. Ўғлим – Абдурасулов Абдужалил Уктамович, 2015 йилда туғилган. Қарши шаҳридаги Oxsford мактабининг 1-синф ўқувчиси. Яшаш манзили: Қарши тумани Чоргумбаз қишлоғи Янги ҳаёт кўчаси 16-уй. Ўқув ва меҳнат фаолиятим 1998-1999 йилларда Қарши шаҳридаги 34-умумий ўрта таълим мактабини 1-синфини тугатдим. 1999-2008 йилда Қарши шаҳридаги Нодирабегим номли ихтисослашган 1-умумий ўрта таълим мактаби битирувчиси; 2008-2012 йилларда - Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти иқтисодиёт таълим йўналиши талабаси, 2012-2014 йилларда - Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти магистратура мутахассислиги талабаси. 2014-2015 йй. - Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти иқтисодиёт кафедраси ассистенти 2015-2018 йй. - Бола парвариши таътили 2018-2020йй. - Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти иқтисодиёт кафедраси ассистенти 2020 й.- ҳ.в. - Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти инновацион иқтисодиёт кафедраси ассистенти 2020-2022 йилларда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти мустақил тадқиқотчиси. Ҳозирги кунга қадар 1 та монография ва 80 та илмий мақолалар чоп этилган. Шундан, диссертация мавзуси бўйича 1 та монография ва 38 та илмий ишлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси ОАК комиссиясининг докторлик диссертациялари илмий натижаларини чоп этиш учун тавсия қилинган илмий нашрларда 7 та мақола, хорижий журналларда 11 та мақола, халқаро ва республика илмий-амалий конференцияларида 20 та илмий мақолалар нашр этилган.
Raqamlarda
Kuzatuvchilar soni
Fanlar soni
Maqolalar soni
O`quv qo`llanmalar soni
Fanlar
Nomi | Turi |
---|