O`qituvchi haqida

OCHILOVA GUZAL ARALOVNA

OCHILOVA GUZAL ARALOVNA

( Fan nomzodi, PhD - Dotsent )

1994-1999 йй. - Қарши давлат университети талабаси 1997-2001 йй. - Қашқадарё вилоят, Яккабоғ тумани, 75-ўрта мактаб ўқитувчиси 2001-2003 йй. - Қарши давлат университети магистри 2003-2006 йй. - Қарши давлат университети Ҳуқуқшунослик кафедраси ўқитувчиси 2008-2009 йй. - Қарши давлат университети Социология кафедрасининг катта ўқитувчиси 2009-2012 йй. - Ўзбекистон Миллий университети тадқиқотчиси 2012 -2018 йй. - Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси 2018 й. - ҳ.в. - Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти. Очилова Гўзал Араловна 1977 йил 7 ноябрда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида туғилган. 1994 йилда Яккабоғ туманидаги 75-ўрта мактабни аъло баҳоларда тамомлаган. 1994-1999 йиллар Қарши давлат университетининг “Тарих” факультетини, 2001-2003 йилларда “Сиёсатшунослик назарияси ва тарихи” йўналишини имтиёзли тугатган. 2003-2009 йиллар Қарши давлат университетининг “Ҳуқуқшунослик” кафедрасида ўқитувчи, “Социология” кафедрасида катта ўқитувчи лавозимларида, 2009-2012 йилларда Ўзбекистон Миллий университетининг мустақил тадқиқотчиси, 2012-2018 йилларда Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси, 2018 йилдан буён доцент лавозимида ишлаб келмоқда. Г.А.Очилова томонидан 30 дан ортиқ ОАК эътироф этган хорижий журналларда, 100 дан зиёд ОАК эътироф этган Республика журналларда илмий мақолалари эълон қилинган. Шу билан бирга у республика ҳамда хорижий давлатларда ўтказилган халқаро миқёсдаги илмий-амалий конференцияларда 60 дан зиёд мақолалар чоп эттирган. Гўзал Очилова илмий даражалар берувчи Д.067.02.01- рақамли Илмий Кенгашда 2012 йил 18 октябрда фалсафа фанлари номзоди (01 № 009865) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Raqamlarda

Kuzatuvchilar soni

Fanlar soni

Maqolalar soni

O`quv qo`llanmalar soni